«камбағалликни қисқартириш» тегли мақолалар


Жамшид Қўчқоров — камбағаллик қандай қилиб икки баравар қисқартирилиши ҳақида
26 май 2022, 12:29

Жамшид Қўчқоров — камбағаллик қандай қилиб икки баравар қисқартирилиши ҳақида

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Ўзбекистонда 2026 йилгача камбағалликни икки баравар қисқартириш чора-тадбирлари ҳақида гапирди. Энергия ресурслари нархларини эркинлаштириш ва самарасиз субсидияларни камайтириш билан бир вақтда давлат ресурсларини янада кўпроқ ижтимоий лойиҳаларга йўналтириш, хусусий секторни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат корхоналарини хусусийлаштиришни жадаллаштириш ва бошқалар кўзда тутилган.

Камбағаллик ва коррупцияни қисқартириш борасида Хитой тажрибаси ўрганилади
6 февраль 2022, 10:15

Камбағаллик ва коррупцияни қисқартириш борасида Хитой тажрибаси ўрганилади

Ўзбекистон президенти ва ХХР раисининг Пекиндаги учрашувида камбағалликка ва коррупцияга қарши курашиш борасида Хитой тажрибасини ўрганиш ва жорий қилиш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди. Томонлар беш йиллик Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик дастурини ҳам имзолади.

Ўзбекистон 2026 йил охиригача камбағалликни икки бараварга қисқартирмоқчи — Жамшид Қўчқоров
28 январь 2022, 21:10

Ўзбекистон 2026 йил охиригача камбағалликни икки бараварга қисқартирмоқчи — Жамшид Қўчқоров

Тараққиёт стратегиясини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон 2026 йил охиригача камбағаллик даражасини икки бараварга қисқартиришни режалаштирмоқда. Унга кўра, белгиланган мақсадга эришишнинг асосий шарти сифатида макроиқтисодий барқарорлик ва турғун иқтисодий ўсишни юқори суръатларда таъминлаш вазифаси белгиланган.

Самарқандда камбағалликни қисқартириш учун депутатларга 50 млн сўмдан ажратилади
20 февраль 2021, 12:58

Самарқандда камбағалликни қисқартириш учун депутатларга 50 млн сўмдан ажратилади

Самарқанд вилояти кенгаши депутатларига аҳоли муаммоларини ҳал қилиш учун 3 млрд сўм ажратилади. Ҳар битта депутат 50 млн сўмдан маблағни камбағалликни қисқартиришга йўналтиради. Шунингдек, вилоятда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш учун 10 миллиард сўм ажратилади.

Камбағал ва ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўргатиш тизими жорий этилади
11 август 2020, 22:16

Камбағал ва ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўргатиш тизими жорий этилади

Ўзбекистонда камбағал ва ишсизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш тизими жорий этилади. Бу тизим вилоят, туман (шаҳар) ва маҳаллалар даражасидаги касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари ҳамда нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларини ўз ичига олади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг